Испания Ла Лигаси 21-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Барселона" ўз майдонида "Райо Вальекано"га ютқазиб қўйди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Гарсия томонидан киритилган ягона гол баҳс тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа, "Барселона" ўз майдонида кетма-кет учта учрашувда имкониятни бой бериб қўйди.
"Барселона" – "Райо Вальекано" 0:1
Гол: 0:1 – 7 Гарсия.






