Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида кун давомида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-25° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° бўлади.






