АсосийSport

Ўзбек спортчилари Осиё чемпионатини 8та медаль билан якунлади

'Ўзбек спортчилари Осиё чемпионатини 8та медаль билан якунлади'ning rasmi

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, сўнгги кун дастурида эркин кураш усталари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Бугун гиламга чиққан 5 нафар ўзбекистонлик курашчилардан 4 нафари бронза медали учун курашди.

Муросасиз кечган беллашувларда Бобур Исломов (-86 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Бироқ, Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзов (-74 кг), шунингдек, Ажинияз Сапарниязов (-92 кг) ва Сардорбек Холматов (-125 кг) рақибларига имкониятни бой бериб қўйди.

Бронза медали учун баҳслар:

-74 кг: Ихтиёр Наврўзов – Исламбек Орозбеков (Қирғизистон) 0:11

-86 кг: Бобур Исломов – Саякбаи Усупов (Қирғизистон) 6:5

-92 кг: Ажинияз Сапарниязов – Вики Вики (Ҳиндистон) 3:5

-125 кг: Сардорбек Холматов – Батмагнаи Энхтувшин (Мўғулистон) 12:15

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур Осиё чемпионатини 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан якунлади.

Мусобақада шоҳсупага кўтарилган спортчилар:

Кумуш медаль:

-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов (юнон-рум кураши)

-97 кг: Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши)

Бронза медаль:

-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев (юнон-рум кураши)

-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов (юнон-рум кураши)

-130 кг: Мўминжон Абдуллаев (юнон-рум кураши)

-50 кг: Жасмина Иммаева (аёллар кураши)

-65 кг: Аббос Раҳмонов (эркин кураш)

-86 кг: Бобур Исломов (эркин кураш)

    Бошқа янгиликлар