АсосийЖАМИЯТ

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМлари...

'Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди'ning rasmi

Давлат қабул комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра:

 Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

  • ️Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);
  • ️Математика – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);
  • ️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл).

 

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

 Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

  • ️1-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93 балл);
  • ️2-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл).

 

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

 Шунга кўра, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

 

    Бошқа янгиликлар