"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас жорий мавсум сўнггида профессионал фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда GFFN хабар бермоқда.
Қайд этилишича, испаниялик футболчи клуб ўринбосарлари сафида жароҳат олди ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Футболчининг клуб билан шартномаси ёзда якунланади.
Шу сабабли Фабрегас ёзда бутсаларини михга илмоқчи. У бошқа клублардан тушадиган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Сеск Фабрегас фаоилияти давомида "Арсенал", "Барселона" ва "Челси" клубларида тўп сурган.






