Россия ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг мамлакатдаги элчихонасининг 40 нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу Германия томонидан россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишига нисбатан жавоб ҳисобланади.
Аввалроқ, 4 апрель куни Германия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг 40 нафар дипломати мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилганди.






