Sevimli

inkuzart Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳовлисида коррупция ҳақида граффит чизди (видео)

ЖАМИЯТ 26.04.2022, 10:03
inkuzart Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳовлисида коррупция ҳақида граффит чизди (видео)

Тошкентлик кўча санъати рассоми Inkuzartнинг бу галги ижод маҳсули коррупция ҳақида бўлди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳовлисида коррупция ҳақида граффит чизди ва видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига юклади.

Кун ва давр мавзуларини суратлари орқали ёритиб бораётган ижодкорнинг навбатдаги ижоди айни пайтда жамоатчилик диққат марказида бўлиб турибди. Видео остида муносабат ва изоҳлар қолдирилмоқда. 

Мавзунинг долзарблиги ва танқидий руҳда эканини инобатга олиб, интернет фойдаланувчилари ушбу сурат аллақачон ўчириб ташлангандир деган тахминларни билдиришмоқда.

"Узоқ қўйишмайди...", "Аллақачон ўчириб ташлашгандир...", "Рассом дисам, фикрлашлари хам кенг...", "Асли чизиладиган деворларимиз жуда кўп. Секин аста у ерларга етиб борса керак..." каби изоҳлар шулар жумласидан.

Айни пайтда ушбу сурат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхоновнинг ўзи ҳам муносабат билдирди.

"Биз ҳар куни коррупция балосидан тезроқ қутулиш, юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, коррупция иллати ҳанузгача елкамизда оғир юк бўлиб қолмоқда.

Бу юкдан қанча тез қутулсак, олдимизга қўйилган мақсадларга шунча тез эришамиз. Бунинг учун нафақат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, балки аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этишлари, кўмаклашишлари керак.

Агентлик мазкур граффити муаллифи @inkuzart нинг ижодий ғоясини ва шу каби коррупцияга нисбатан муросасизликка қаратилган креатив ёндашувларни доимо қўллаб-қувватлайди", - деб ёзиб қолдирди Агентлик директори. 

Мавзуга доир:

"Кундузи қурувчи, тунда ижодкор". Тошкентдаги деворларга сурат чизиб кетувчи рассом ўзини ошкор қилмаслиги сабабини айтди (видео)

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16.79° небольшой дождь
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1