АсосийJamiyat

Эртага Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Эртага Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 27 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 25-27° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкн. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ  

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкн. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 25-30° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, эрталаб баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 18-23° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 13-18° бўлади.

    Бошқа янгиликлар