АсосийDunyo

Ядро урушида ғолиблар бўлмайди — Пентагон раҳбари

'Ядро урушида ғолиблар бўлмайди — Пентагон раҳбари'ning rasmi

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Украина можароси ортидан ядро уруши келиб чиқишига ишонмайди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида айтган, дея ёзмоқда "Замон" нашри.

"Мен бунга ишонмайман. Атрофимиздаги халқаро муносабатларнинг барча иштирокчилари бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда. Украинани ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи бор ва биз уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз", — деган вазир.

Остин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ядро уруши эҳтимоли ҳақидаги фикрларини хавфли деб атаган. Унинг сўзларига кўра, бу урушда ғолиб бўлмайди.

Аввалроқ Хитой ТИВ учинчи жаҳон урушидан манфаатдор эмаслигини маълум қилганди. 

 

    Бошқа янгиликлар