АОКАда ўтказилган брифингда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Расулов Сирожиддин ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш ва очиқликни таъминлаш хусусида маълумот берди.
Маълум қилинишича, “маҳаллабай” ишлаш тизимида ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари фаолиятини инсон омилисиз мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш юзасидан “Online-mahalla.uz” платформасида самарадорликни баҳолаш тизими ишга туширилган.
Унга кўра 768 та маҳалла “аъло”, 2163 та маҳалла “яхши”, 2770 та маҳалла “қониқарли” ва 3636 та маҳалла “қониқарсиз” деб баҳоланди.






