Давлат солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев Россия Федерациясининг истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази – “СРПТ” компанияси директорлар кенгаши раиси Михаил Дубин билан учрашув ўтказди.
Унда рақамли маркировкалашни жорий этиш лойиҳаси доирасида эришилган натижалар кўриб чиқилди ва амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда М.Дубин Ўзбекистон рақамли маркировкалаш лойиҳасини амалга ошираётган давлатлар ўртасида тизимни жорий қилиш суръатлари бўйича шубҳасиз етакчи ва бошқа мамлакатларга ўрнак бўлаётганини таъкидлади.
Шунингдек, у Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Давлат солиқ қўмитасининг рақамли маркировкалашни жорий этиш тажрибаси алоҳида сессияда намойиш этилишини қайд этди.
Учрашув якунида келгусида қўшма тадбирлар, шу жумладан, рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.






