АсосийDunyo

“Уральские авиалинии” Ўзбекистонга парвозларни октябрь ойи охиригача бекор қилди

'“Уральские авиалинии”  Ўзбекистонга парвозларни октябрь ойи охиригача бекор қилди'ning rasmi

“Уральские авиалинии” авиакомпанияси МДҲ мамлакатларига парвозларни тўхтатиб туриш муддатини, шу жумладан, 29 октябргача узайтирди, дейилади авиакомпания сайтида.

 Шу тариқа Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон ва Ўзбекистонга барча рейслар бекор қилинди.

Эълонда айтилишича, компания "Европа давлатлари ҳаво кенгликлари ёпилганлиги" сабабли парвозларни бекор қилмоқда. Бошқа тушунтиришлар берилмаган.

Апрель ойида Европа Комиссияси Россиянинг 20 та авиакомпаниясини, жумладан, "Уральские авиалинии" авиакомпаниясини ҳаво хавфсизлиги бўйича қора рўйхатга киритди. Бундай қарор компаниялар самолётларининг “халқаро хавфсизлик стандартлари”га жавоб бермаслиги сабабли қабул қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар