АсосийDunyo

Дунёда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони камаймоқда — Тедрос Гебрейесус

'Дунёда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони камаймоқда — Тедрос Гебрейесус'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесуснинг айтишича, дунёда коронавирус туфайли қайд этилган ўлимлар сони 2020 йил мартидан бери энг паст даражага етди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Хабар қилинган инфекциялар ва ўлимлар сони глобал миқёсда камайишда давом этмоқда, бу жуда қувонарли ва яхши янгилик. Ўтган ҳафтада ЖССТга салкам 15 000 дан ортиқ ўлим ҳақида хабар берилди, бу 2020 йил мартидан бери энг паст ҳафталик кўрсаткич”, деди у.

Бироқ у эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш ва эътиборли бўлига чақирган. 

    Бошқа янгиликлар