1

Гавҳар Матёқубовага «Ўзбекистон Хореография Академиясининг фахрий профессори» унвони топширилди.

МАДАНИЯТ 28.04.2022, 15:33
Гавҳар Матёқубовага «Ўзбекистон Хореография Академиясининг фахрий профессори» унвони топширилди.

Кеча, 27 апрель куни «Хоразм лазги рақси: Миллий рақсларнинг ривожланиши ва уларнинг ҳозирги даврдаги аҳамияти» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда «Лазги» халқаро фестивали доирасида бўлиб ўтаётган ушбу илмий конференцияда Хоразм лазгисининг энг фидойи тарғиботчиларидан бири – Гавҳар Матёқубовага «Ўзбекистон Хореография Академиясининг фахрий профессори» унвони берилди. Бу ҳақда Darakchi.uz журналисти Карим Зарипов хабар берди.

Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қайд этишича, «Хоразм лазги рақси»ни ЮНEСКОнинг Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилишида Гавҳар Матёқубованинг ҳам хизматлари бор.

«Аслида, Гавҳар Матёқубованинг раққосалар фаолиятига жиддий тўсиқлар, салбий қарашлар мавжуд бўлган бир даврда «Лазги»нинг, шу орқали ўзбек рақсининг асл моҳиятини сақлаб қолинишига қўшган ҳиссасини чинакам қаҳрамонлик, деб баҳоласак асло муболаға бўлмайди.

Зеро, ҳар бир соҳада шижоат билан меҳнат қилган ва бугун сафимизда бўлган Гавҳар Матёқубова сингари жасоратли аёлларимизнинг барчаси бу каби юксак эътирофларга муносибдир», деди Маданият вазири Озодбек Назарбеков

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1