Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 46,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 10,4 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган.
Қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар:
- Беларусь – 6,3 минг тонна
- Қозоғистон – 2,6 минг тонна
- Бразилия – 571 тонна
- Украина – 437,5 тонна






