"Лазги" халқаро рақс фестивали ғолибларини қандай мукофот кутаётгани маълум қилинди

МАДАНИЯТ 28.04.2022, 18:20
"Лазги" халқаро рақс фестивали ғолибларини қандай мукофот кутаётгани маълум қилинди

Маълумки, айни кунларда Хива шаҳрида биринчи халқаро "Лазги" фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 30 давлатидан 192 нафар иштирокчи ташриф буюрган. Darakchi.uz журналисти Карим Зарипов мазкур фестивал ғолибларини қандай соврин кутаётгани ҳақида маълумот берди.

Президент имзолаган қарорга мувофиқ мукофотлаш тартиби анжуман доирасида ўтказиладиган танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

«Гран-При» — 7 000 АҚШ доллари;  

1-ўрин — қуйидаги номинациялар бўйича:  

«Энг яхши яккахон рақс ижрочиси» — 5 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши рақс жамоаси» — 5 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши саҳналаштирилган рақс» — 5 000 АҚШ доллари.  

2-ўрин — қуйидаги номинациялар бўйича:

«Энг яхши яккахон рақс ижрочиси» — 3 000 АҚШ доллари;  

«Энг яхши рақс жамоаси» — 3 000 АҚШ доллари;  

«Энг яхши саҳналаштирилган рақс» — 3 000 АҚШ доллари.  

3-ўрин— қуйидаги номинациялар бўйича:

«Энг яхши яккахон рақс ижрочиси» — 2 000 АҚШ доллари;  

«Энг яхши рақс жамоаси» — 2 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши саҳналаштирилган рақс» — 2 000 АҚШ доллари.

Фестиваль доирасида фаол ижрочиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган «Энг яхши рақс», «Энг яхши хореограф», «Энг яхши ёш раққоса (раққос)» каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1