1

"Лазги" фестивалига ташриф буюрган Фариборз Каннежад. Эрон маданияти тарғиботида унинг ўрни қандай?

МАДАНИЯТ 28.04.2022, 22:10
"Лазги" фестивалига ташриф буюрган Фариборз Каннежад. Эрон маданияти тарғиботида унинг ўрни қандай?

Маълумки, айни кунларда Хоразм вилояти Хива шаҳрида биринчи "Лазги" халқаро рақс фестивали бўлиб ўтмоқда. Аввал хабар берганимиздек, фестивалда дунёнинг 30та давлатидан 192 қатнашувчилар ташриф буюрди. Танлов доирасида иштирок этувчи давлатлар сони 18та бўлиб, қатнашувчилар 160та. Илмий-амалий конференцияда 11та давлатдан 13та олиму тадқиқотчилар иштирок этмоқда. 

Фахрли меҳмонлар орасида Фариборз Каннежад Буюк Британиядаги энг илғор Эрон маданияти тарғиботчиси ҳам бор.  Бу ҳақда Darakchi. uz журналисти Карим Зарипов хабар бермоқда. 

Фариборз Каннежад дунё бўйлаб Эронлик энг машҳур мусиқа усталари иштирокида турли маданий тадбирлар ўтказиб келади.

Фариборз кўп йиллар давомида Лондон, Йорк, Камбридж, Оксфорд Университетларида Яқин Шарқ мусиқаси, жумаладан Эрон нафис мусиқаси назарияси ва амалиётидан таълим бериб келмоқда.  

Шунингдек, Фариборз Буюк Британиядаги Nava Arts UK мусиқа жамоасига асос солиб, Эрон мусиқасини Британиялик аҳоли орасида Эроннинг турли вилоятлари анъанавий мусиқаларини намойиш қилиб келади.

Nava Arts UK орқали энг биринчи бўлиб, Эронлик мусиқачилар, қўшиқчилар ва раққослар иштирокида расмий равишда Лондонда мусиқий дастурларини тақдим этишга эришган.

Йиллар давомида Фариборз Эрон мусиқа ва рақс санъатига катта қизиқиш билан бу санъат турини дунё бўйлаб тарғиб қилишга ҳаракат қилади.

У ўз фаолияти давомида Буюк Британиянинг энг катта саҳналари, жумладан, Саунтбек Маркази, Барбакан Маркази, Британия Музейи, Виктория ва Альберт Музейи саҳналарида Эрон мусиқа ва рақс санъатини улкан ютуқ билан тарғиб қилишга эришиб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1