АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистондаги 30 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди (рўйхат)

Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ў...

'Ўзбекистондаги 30 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди (рўйхат)'ning rasmi

Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Маълум қилинишича, илк бор юртимизнинг 30 та олий таълим муассасаси ушбу рейтингдан ўрин эгаллади.

Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.

Рейтингдан ўрин олган ОТМ билан танишиш.

Бошқа янгиликлар