АсосийЖАМИЯТ

Япония ташқи ишлар вазири ташриф билан Тошкентга келди

Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши бугун икки кунлик ташриф билан Тошкентга келди, де...

'Япония ташқи ишлар вазири ташриф билан Тошкентга келди'ning rasmi

Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши бугун икки кунлик ташриф билан Тошкентга келди, деб Дунё АА хабар бермоқда.

Япония ташқи ишлар вазирининг сўнгги 12 йил ичида Ўзбекистонга илк ташрифи дастуридан қатор учрашув ва музокаралар ўтказиш, шунингдек,  бошқа қўшма тадбирлар ўрин олган.

Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов кутиб олди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида ташриф кун тартибидаги асосий масалалар ва режалаштирилган учрашувларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди

    Бошқа янгиликлар