"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини "Реал"да давом эттиришга яқин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, томонлар аллақачон бу борада ўзаро келишиб олишган. Унга кўра, Рюдигер йилига 9 млн евро маош олади. 4 йиллик шартномага қўл қўйгани учун Антониога 8 млн евро бонус ҳам берилади.
Футболчининг агенти эса ушбу келишув ортидан 15 млн евро олади.






