Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.
Манба берган маълумотга кўра, Радий Хабировнинг ташрифи жорий йилнинг 17-19 май кунларига мўлжалланган. у таркибига 50 дан ортиқ корхона вакиллари кирувчи делегацияга раҳбарлик қилади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбарияти, шунингдек, турли идора ва бирлашмалар вакиллари билан учрашувлар ўтказилади.
Меҳмонлар Бошқирдистоннинг экспорт ва сармоявий салоҳиятининг катта тақдимотини ўтказади, Нукус ва Самарқандга ташриф буюради.






