АсосийDunyo

"Биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини ўзимиз бажардик" — Илҳом Алиев

'"Биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини ўзимиз бажардик" — Илҳом Алиев'ning rasmi

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев АДА университетида бўлиб ўтган “Жанубий Кавказ: тараққиёт ва ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро қуйидагиларни гапириб ўтди.

"Ҳеч қачон халқаро ташкилотларнинг қарорлари ва резолюцияларига умид қилманг, чунки улар ҳеч қандай маънога эга эмас. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши 4 та резолюцияни қабул қилди, улар асосида Арманистон қуролли кучлари бизнинг ҳудудларимизни зудлик билан тарк этиши керак эди. Шунга қарамай, 27 йилдан буён бирорта ҳам қарор ижроси йўқ, ўзимиз амалга оширдик", - деди у.

Озарбайжон раҳбари ушбу резолюцияларни қабул қилганлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг уч доимий аъзоси, шунингдек, ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари эканини таъкидлади. 

“Нега ўзингиз қабул қилган қарорларни бажармайсизлар”, деб сўраганимда, жавоб аниқ эди – ишғол билан боғлиқ вазият улар учун мақбул эди. Бу Арманистон учун ҳам, Минск гуруҳи ҳамраислари учун ҳам мақбул эди, лекин биз учун номақбул эди. Биз ҳақиқий дунёда яшашимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч қандай ёрдам бўлмаслигини тушунишимиз керак эди. Табиийки, кучли армия, кучли иқтисод ва янги авлод, яъни ўлимга боришга махсус тайёр бўлган одамлар керак эди. Қорабоғ учун қурбон бўлганларнинг аксарияти уни ҳеч қачон кўрмаган. Улар ёш авлод вакиллари ватанпарвар, ўз Ватанини севувчи, ғайрати юксак инсонлар эди. Табиийки, энг муҳим масала кучли армия қуриш эди ва биз бунга эришдик. Кўп йиллар давомида бу мен учун Президент сифатидаги устувор вазифа бўлиб келган”, — деди Президент Илҳом Алиев.

    Бошқа янгиликлар