АсосийDunyo

Афғонистондаги масжидда портлаш оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

'Афғонистондаги масжидда портлаш оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Афғонистон пойтахти Қобулдаги Ҳалифа Соҳиб масжидида намоз ўқилаётган вақтда портлаш содир бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, портлаш оқибатида 50 киши ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар кўпчиликни ташкил қилмоқда. 

Аввалроқ портлаш натижасида 10 киши ҳалок бўлгани ҳамда  15 киши турли даражада тан жароҳати олгани айтилганди. 

“Қобулдаги масжидда жума намозидан кейин рўй берган кучли портлашда 50 дан ортиқ намозхон ҳалок бўлди”, — дея хабар бермоқда агентлик масжид раҳбарига таяниб.

    Бошқа янгиликлар