АсосийJamiyat

Бугун айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда қасқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.

Пойтахтимизда эрталаб қасқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 29-31° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қасқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар