Sevimli

Ҳинд Мадоннаси “Made in India”нинг давомини Самарқандда суратга олмоқда

МАДАНИЯТ 30.04.2022, 09:32
Ҳинд Мадоннаси “Made in India”нинг давомини Самарқандда суратга олмоқда

Хабарингиз бор, “Made in India”, “Zubi-zubi”, “Tinka-tinka” каби дунё хитлари ижрочиси, “ҳинд Мадоннаси” Алиша Чинай айни пайтда Ўзбекистонда. Хонанда “Я люблю тебя” (“Мен сени севаман”) нақоратли қўшиғига клип олиш ишларини Тошкентдан бошлади. 

Кеча, 29 апрель куни Алиша ўзининг Инстаграм саҳифасида Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида суратга олинаётган клипидан лавҳалар жойлади. Бу ҳақда gazetchi.uz хабар бермоқда

Унда хонанда “Тавоис” миллий рақс ансамбли қизлари билан суратга тушаётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Алиша Чинай darakchi.uz га эксклюзив интервью берди ва унда Ўзбекистонда суратга олинаётган қўшиғи “Made in India”нинг давоми эканлигини айтиб ўтган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10836.69
USD -13.41
11315.67
EUR -29.19
196.58
RUB -2.41
1