АсосийDunyo

Кафолатчи давлатлар Украинага қисқа муддатда аскарлар етказиб бериши керак — Зеленский

'Кафолатчи давлатлар Украинага қисқа муддатда аскарлар етказиб бериши керак — Зеленский'ning rasmi

Украина президенти хавфсизлик кафолати шартларини очиқлади, дея ёзмоқда "Замон"нашри.

"Мен бизга хавфсизлик кафолати кераклигини ва биз айнан ўзимиз учун зарур нарсани сўраётганимни биламан. Энг муҳими — бу одамлар ва муддатлар. Фикримча, хавфсизлигимиз кафолати "одамлар — соатлар" формуласига асосланиши керак", — деган у.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғилган тақдирда, Кафолатчи давлатлар биринчи куни қарор қабул қилади, кейинги кунлари ўз аскарларини жўнатади.

"Бу биз учун тез ёрдамга тенг", — деб қўшимча қилган Украина етакчиси.

Аввалроқ БМТ бош котиби Киевда турган пайтда Россия шаҳарга ракета зарбалари бергани тўғрисида хабар берилганди. 

    Бошқа янгиликлар