3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан мамлакатимизда анъанавий ўтказиб келинаётган “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлов ҳар йили юксак савияда ташкил этилади.
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг маълум қилишича, бу йил “Олтин қалам” XVI танловининг тақдирлаш маросимида нафақат маҳаллий журналистлар, балки дунёнинг кўплаб мамлакатлари ОАВ вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
“Олтин қалам” XVI танлови ғолиб ва совриндорларига мукофотлар шу йил 4 май куни соат 16:00 да “Туркистон” санъат саройида ўтказиладиган тантанали тақдирлаш маросимида топширилади.

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар қуйидаги йўналиш ва номинациялар бўйича тақдирланади.
Асосий мукофотлар
1 та Бош миллий мукофот!
Телевидение бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);
Радио бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-,2-,3-ўринлар);
Босма нашрлар бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);
Интернет нашрлар бўйича
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар).
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлар).
Шунингдек, рағбатлантирувчи мукофотлар.
Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун;
Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун;
Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материаллари учун;
Энг яхши ахборот хизмати;
Энг яхши фоторепортаж.
Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақидарланади:
Биринчи ўрин учун – диплом, "Олтин қалам" кўкрак нишони, статуэтка ва БҲМнинг 160 баробари миқдорида (яъни 43 200 000 сўм) пул мукофоти;
Иккинчи ўрин учун – диплом, "Олтин қалам" кўкрак нишони, статуэтка ва БҲМнинг 140 баробари миқдорида (яъни 37 800 000 сўм) пул мукофоти.
Учинчи ўрин учун – диплом, "Олтин қалам" кўкрак нишони, статуэтка ва БҲМнинг 120 баробари миқдорида (яъни 32 400 000 сўм) пул мукофоти.
Шу билан бирга:
• “Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун”;
• “Маҳалла, оила ва гендер тенглик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун”;
• “Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материал учун”;
• “ОАВ билан энг фаол ҳамкор ахборот хизмати”;
• “Энг яхши фоторепортаж” рағбатлантирувчи номинациялари бўйича “Олтин қалам” статуэткаси ва БҲМнинг 50 баробари миқдорида (яъни 13 500 000 сўм) пул мукофоти белгиланган.






