Покистоннинг иқлим ўзгариши бўйича вазири Шерри Реҳман ҳукуматни мисли кўрилмаган жазирама тўлқинига қарши туриш учун эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Бу ҳақда Channel News Asia хабар бермоқда.
“Жанубий Осиё, хусусан, Ҳиндистон ва Покистон рекорд даражадаги жазирама тўлқинлари билан юзма-юз келмоқда”, деб айтган Реҳман.
Апрель ойи бошидан бери энг ёмон иссиқлик тўлқинининг давом этаётганига эътибор қаратган.
Покистоннинг баъзи ҳудудларида жазирама Селсий бўйича 47 даражага етди.
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли соғлиқ билан боғлиқ муаммолар мамлакат расмийларини CОВИД-19 нинг кутилаётган кейинги тўлқинидан кўра кўпроқ ташвишга солмоқда.
"Бизга иссиқ уриши ёки иссиқлик билан боғлиқ бошқа касалликларга чалинган беморлар кўп", деди Ҳиндистон соғлиқни сақлаш тизими вакили.
Унинг таъкидлашича, беморларнинг 60-70 фоизи мактаб ёшидагилардир.






