Россияда Киров вилоят губернатори ресторанда 400 минг евро пора олаётганда қўлга тушди

ДУНЁ 25.06.2016, 11:04
Россияда Киров вилоят губернатори ресторанда 400 минг евро пора олаётганда қўлга тушди

Россияда Киров вилояти губернатори Никита Белихга нисбатан РФ ЖКнинг 290-моддаси 6-банди (“Катта миқдорда пора олиш”)га асосан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Губернатор ашёвий далил билан ФХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Тахминларга кўра, Никита Белих “Нововятка чанғи комбинати”, “Ўрмон хўжалигини бошқариш” компанияларининг тадбиркорлик манфаатларини ҳимоя қилиши учун воситачи орқали 400 минг евро пора олган.

Киров губернаторига 8 дан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши кутилмоқда.

Никита Белих 2009 йилнинг январь ойидан бери Киров вилояти губернатори лавозимида хизмат қилиб келган. Бунгача Пермь вилоят губернатори ва “Ўнг кучлар иттифоқи” сиёсий федерал кенгашига раҳбарлик қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1