АсосийJamiyat

Одамлар 1 майдан амалга киритиладиган янги йўл ҳаракати қоидаларидан қанчалик хабардор?

'Одамлар 1 майдан амалга киритиладиган янги йўл ҳаракати қоидаларидан қанчалик хабардор?'ning rasmi

Маълумки, Ҳукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Ушбу тартиблар жорий йилнинг 1 май ойидан, яъни бугунда кучга кирди. Бундан одамлар қанчалик хабардор? Шуни билиш мақсадида Darakchi.uz  фуқаролар билан кичик сўровнома ўтказди.

Видеода кўрганингиздек, сўровномада иштирок этганларнинг деярли барчаси ўзлари ҳар куни бошқарадиган ёки хизматидан фойдаланадиган автомобиль йўл ҳаракати қоидаларининг янги тартиблари билан кўп ҳам қизиқмайди.

Балки бунга сабаб тарғиботни халқнинг ичига етарлича кириб бормаётганлигидандир? 

Тошкент шаҳар Йўл ҳаркати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати катта мутахассиси Шодмон Сафаровнинг таъкидлашича, янги қоидалар ОАВларда кенг тарғиб қилиб борилмоқда. 

Бугундан кучга кирадиган янги тартиблар эса қуйидагилардан иборат:

  • Унга кўра, жумладан, аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссияси қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин.

  • Автомобиль ҳайдовчиси ва унинг олди ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарини тақиб олишлари шарт бўлади.
  • Пиёдалар ўтиш жойларига 10 метрдан кам масофада тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади(амалдаги 5 метрни ташкил этар эди.).
  • Велосипед йўлкаси билан кесишган жойлада ҳам 10 метрдан кам масофада тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади.
  • Қатнов қисми кесишмаларида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади.
  • Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.
  • Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.
  • Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

  • Шунингдек, аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

    Бошқа янгиликлар