АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиб туради

'Бугун Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиб туради'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ,  кундузи  25-30 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига  17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи  22-27 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда  кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига  17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар