АсосийDunyo

Twitter энди баъзи фойдаланувчилар учун пулли бўлиши мумкин

'Twitter энди баъзи фойдаланувчилар учун пулли бўлиши мумкин'ning rasmi

Американинг SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси ижтимоий тармоқ ишига ўзига хос ўзгартиришлар киритмоқчи.

Twitter ижтимоий тармоғи тижорат ва давлат фойдаланувчилари учун пуллик бўлиши мумкин, деди америкалик Илон Маск.

“Twitter умумий фойдаланувчилар учун доим бепул бўлади, лекин тижорат/давлат фойдаланувчилари учун кичик тўлов бўлиши мумкин”, деб ёзди у ўзининг блогида.

Маск ўз қарорини тушунтирар экан, Twitter’нинг бутун дунё бўйлаб сўз эркинлиги платформаси бўлишига ишонишини айтди. Шунингдек, у янги функциялар қўшиш ва тармоққа ишончни ошириш учун алгоритмлар яратиш орқали Twitter ни янада яхшилашни хоҳлаётганини билдирди.

    Бошқа янгиликлар