АсосийDunyo

Пекинда коронавирус туфайли метролар ўз фаолиятини тўхтатмоқда

'Пекинда коронавирус туфайли метролар ўз фаолиятини тўхтатмоқда'ning rasmi

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида 4 май, чоршанба куни қирққа яқин метро бекати фаолиятини вақтинчаликга тўхтатган. Бу ҳақда AP агентлиги хабар тарқатмоқда. 

Қайд этилишича, бу умумий станциялар сонининг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Бу қарор коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Шаҳарда ресторан ва барларга фақат олиб кетишга рухсат берилган, спорт иншоотлари ёпилган, мактаблар эса 29 апрелдан бери ёпиқ. 

Тақиқланган шаҳар ва ҳайвонот боғи каби асосий диққатга сазовор жойлар ташриф буюрувчиларни қабул қилишни чеклаб қўйди ва ёпиқ кўргазмалар бутунлай ёпилган.

    Бошқа янгиликлар