АсосийSport

ЕЧЛ. "Реал" иродали ғалабага эришиб, финалга йўлланма олди

'ЕЧЛ. "Реал" иродали ғалабага эришиб, финалга йўлланма олди'ning rasmi

Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг иккинчи баҳси якунига етди. 

Мадридда кечган "Реал" ҳамда "Манчестер Сити" учрашуви муросасиз ва курашларга бой тарзда кечди. 

73-дақиқада Риёд Маҳрез Илкай Гюндоган томонидан узатилган пасдан сўнг кучли зарба билан Тибо Куртуа дарвозасини ишғол қилди. 

Захирадан майдонга тушган Родриго 90 ва 90+2 - дақиқаларда тўп киритди. Натижада, бош ҳакам қўшимча бўлимларга рухсат берди. 

Қўшимча бўлимнинг дастлабкисида ҳакам "Манчестер Сити" дарвозаси томогн пенальти белгилади. Бундан Бензема унумли фойдаланди. 

Шу тариқа, "Реал" 3:й ҳисобида ғалаба қозониб, икки ўйин натижасига кўра, финалга йўлланма олди.

ЕЧЛ. Ярим финал

"Реал" - "Манчестер Сити" - 3:1

Голлар:   Родриго (90, 90+2), Бензема (90+5) - Риёд Маҳрез (73) 

    Бошқа янгиликлар