АсосийJamiyat

Жиззахдаги мактабда 86 та сув иситиш қозонлари қиммат нархларда харид қилинганлиги аниқланди

'Жиззахдаги мактабда 86 та сув иситиш қозонлари қиммат нархларда харид қилинганлиги аниқланди'ning rasmi

Дўстлик туманида мактаблар учун 86 та сув иситиш қозонлари қиммат нархларда харид қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлими ва “G.F.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларга зид равишда, “G.F.” МЧЖ билан умумий ўрта таълим мактабларига жами 86 дона сув иситиш қозонларини ўрнатиш бўйича 762,2 млн сўмлик шартнома тузишиб, ушбу иситиш қозонларини 349,8 млн сўмга қиммат нархда харид қилганликлари ҳамда ҳисоботларида 27,2 млн сўмлик бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 377 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар