Қозоғистонда учта янги вилоят ташкил этиш бўйича президент Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Абай, Жетису, Улитау вилоятлари ташкил этилди. Бу ҳақда "Замон" нашри хабар қилди.
Абай вилоятининг маъмурий маркази Семей бўлиб, вилоят таркибига Шарқий Қозоғистон вилоятидан Оқсуат, Абай, Аяғоз, Бескарағай, Бородулуха, Жарма, Уржар, Кўкпекти туманлари, Семей ва Курчатов шаҳарлари киритилди.
Жетису Талдиқўрғон вилоятнинг маъмурий маркази ҳисобланади. Олмаота вилоятидан янги ҳудудга Оқсув, Алакол, Ескелдин, Каратал, Кербулак, Коксу, Панфилов, Саркан туманлари ҳамда Талдиқўрғон ва Текели шаҳарлари киради.
Улитау вилояти эса Қарағанда вилоятидан ажратилган Жанаариқ, Улитау туманлари ҳамда Жезқозған, Каражала ва Сатпаев шаҳарларини ўз ичига олади. Унинг маркази Жезқозған шаҳри бўлади.
Ҳукуматга Олий суд, Олий суд Кенгаши ва давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу фармонни амалга ошириш учун ташкилий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва бошқа чораларни кўриш вазифаси топширилди.
Бундан ташқари, Олмаота вилоятининг маъмурий маркази Талдиқўрғондан Қўнаев (аввалги Капшағай) шаҳрига кўчирилди.