2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 68 905 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 24451 тага ошган.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Озарбайжон, Тожикистон, Корея ва Ливанга 58 дона енгил автомобилларни экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8763 тага камайгани айтилади.
Хўш қанча машина импорт қилинган?
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг январь-март ойларида 21 та хорижий давлатлардан қиймати 189,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 8 508 та енгил автомобиль импорт қилинган. Енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошгани қайд этилган.