АсосийDunyo

Украинага шу пайтга қадар қанча молиявий ёрдам берилгани маълум бўлди

'Украинага шу пайтга қадар қанча молиявий ёрдам берилгани маълум бўлди'ning rasmi

Ғарб давлатлари февраль охиридан буён Киевга 12 миллиард долларлик ҳарбий ва молиявий ёрдам етказиб берган. Zamon.uz' нашрининг ёзишича, Украина бош вазири Денис Шмигаль буни маълум қилган.

"Кенг қамровли уруш ҳаракатлари бошланганидан буён Украина 12 миллиард долларлик қурол кўринишидаги ва молиявий ёрдам қабул қилди", — деган у Варшавадаги Украинага ёрдам учун ўтказилган конференцияда.

Эслатиб ўтамиз, Шмигаль апрель охирида Вашингтондаги чиқишида яқин истиқболда Киев учун ойига 4-5 миллиард доллар молиявий ёрдам зарурлигини айтганди.

    Бошқа янгиликлар