АсосийЖАМИЯТ

"Суратлар фейк" Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар юзасидан Марказий банк муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар расмла...

'"Суратлар фейк"    Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар юзасидан Марказий банк муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалди.

Марказий банк давлат раҳбарининг сурати туширилган мазкур олтин тангалар юзасидан муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, бугунги кунда Марказий банк томонидан Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаган. Тармоқларда тарқалаётган суратлар эса фейк.  

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим  воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиб келинади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар