Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева darakchi.uz соҳасида амалга оширилган ишлар, рақамлар, ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Вазирлик томонидан 8 та янги давлат хизмати тури жорий қилиниб, кўрсатиладиган давлат хизматлар сони 172 тага етди, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари орқали аҳолига 3 миллионга яқин давлат хизматлари кўрсатилди.
Давлат хизматларини фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда бир иш куни ичида қайтарилиши йўлга қўйилди.






