Солиқ қўмитасининг хабарига кўра, 2022 йил I чорагида солиқ тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117% ошди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига солиқ тушумлари 34 495,1 млрд сўмни ташкил этди.
Солиқ тизимига рақамли технологиялар жорий этилиши ва жамоатчилик назорати кучайиши натижасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан айланмадан олинадиган солиқ тушими 1,3 баравар ошди.
Юридик шахслар мол-мулк солиғи маъмурчилигидаги ўзгаришлар натижасида, мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирилганига қарамай тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 158 фоиз ўсишига эришилган.
Қуйидаги инфографикада бу кўрсатгични ўтган йилларга қиёслови билан танишиш мумкин:

Cолиқ тўловчилар сонининг ўсиш динамикаси қуйидагича бўлди:







