"Ўзгидромет" марказининг маълум қилишича, жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига ва 9-11 май кунлари республиканинг барча ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.
8-майда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 9-11 майда республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:
9-майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида;
10-майда Бухоро, Навоий вилоятларида;
10-11 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
8-10 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.
10-11 майда кундузги ҳаво ҳарорати 20-25° гача пасаяди.







