АсосийSport

“Italian Open-2022": Ўзбекистонлик спортчи Гран-При турнирида қитъа рекордини янгилади

'“Italian Open-2022": Ўзбекистонлик спортчи Гран-При турнирида қитъа рекордини янгилади'ning rasmi

Кеча Италиянинг Жесоло шаҳрида пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-При турнири бошланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мусобақанинг дастлабки кунидаёқ ўзбекистонлик спортчилар совриндорлар сафидан жой олишди. Жумладан, эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларининг Т36 классида Иззат Турғунов 5 метру 61 сантиметр натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Худди шу классда яна бир ҳамюртимиз Жамолиддин Акобиров эса 4 метр-у -26 сантиметр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Бундан ташқари, аёллар ўртасида клаб улоқтириш бўйича Ф32 классида  Маҳлиё Акрамова 17 метр-у- 69 сантиметр натижа қайд этиб, делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди. Шу тариқа, айни пайтга келиб терма жамоа ҳисобида иккита олтин ва битта бронза медали мавжуд.

Аҳамиятлиси, эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида 5,61 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган  Иззат Турғунов Осиё рекордини янгилади.

    Бошқа янгиликлар