1

Дунё нигоҳи яна Оролга қаратилди. Мўйноқ фестивалига старт берилди.

МАДАНИЯТ 07.05.2022, 14:44
Дунё нигоҳи яна Оролга қаратилди. Мўйноқ фестивалига старт берилди.

Кеча, 6 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани, Оролбўйида “СТИХИЯ” электрон мусиқа, санъат ва илм-фан фестивали бошланди. Бу ҳақда darakchi.uz мухбири Карим Зарипов хабар бермоқда.  

Ушбу фестиваль илк бор “Факультет акустики” МЧЖ ташаббуси билан 2018 йилда Мўйноқ туманида ташкиллаштирилган.  Шундан буён кенг миқёсда  ўтказилиб келинади. Бу йили фестиваль тўртинчи маротаба ўтказилмоқда ва Марказий Осиё миқёсдаги ноёб маданий ва кўнгилочар тадбирга айланиб улгурди.

 2022 ЙИЛДА ФЕСТИВАЛЬ ДОИРАСИДА:  

* Саҳналар сони 3та (техно, прогрессив ва этно).

* Мусиқачилар сони 5 баробарга кўп.

* Мўйноқнинг ривожланишига қаратилган қўшимча лойиҳалар ишга туширилмоқда.

* Фестивалга ташриф буюрувчи меҳмонлар сони 2 баравар кўпайган.

 ФЕСТИВАЛНИНГ АСОСИЙ МИССИЯСИ - МЎЙНОҚ ШАҲРИ ВА ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА КЎМАКЛАШИШДАН ИБОРАТ.

Фестивалнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  •  юртимизга ташриф буюрувчи туристлар оқимини ошириш;
  • ички туризмни фаоллаштириш ;
  • ҳудудга бўлган эътиборни жамлаш ва муаммоларнинг ечимини топиш;  
  • Ўрта Осиёда ноёб бўлган оммавий тадбирни яратиш.  

 

Фестивал ҳақида қўшимча маълумотларни darakchi.uzда кузатиб боринг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1