АсосийJinoyat

Сергели туманида таъсисчининг мулкини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

'Сергели туманида таъсисчининг мулкини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.I.” МЧЖ собиқ раҳбари С.Р. ўзига ишониб топширилган 8 дона қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ускуналарини МЧЖ таъсисчиси хориж фуқароси Т.нинг ўз юртига кетганлигидан фойдаланиб 22 000 АҚШ долларига сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар