7 майдан 8 майга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегасда профессионал бокс бўйича ўтказилган мусобақада супер енгил вазндаги юртдошимиз Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9 КО) навбатдаги жанг учун рингга кўтарилди.
Унинг рақиби мексикалик Кристиан Гомес (22-2-1, 20 КО)бўлди. 10 раундли жанг тўлиқ давом этди. Боксчимиз якунда очколар эвазига (99-88, 99-88, 98-89) ғалабага эришиб, IBF Шимолий Америка камарини қўлга киритди.
Бу Шаҳрам Ғиёсовнинг профессионал рингдаги 13-ғалабаси.