АсосийDunyo

Толибон Афғонистонда аёлларга кўчада юзларини кўрсатиб юришларини тақиқлади

'Толибон Афғонистонда аёлларга кўчада юзларини кўрсатиб юришларини тақиқлади'ning rasmi

“Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистонда аёлларга юзларини очиқ ҳолда кўчага чиқишни тақиқловчи фармон чиқарди, дея хабар бермоқда trend.az  “Al Jazeera”га таяниб.

Фармонда айтилишича, аёллар бурқа - мусулмон устки кийимини тана ва юзни қоплайдиган кийим кийишлари шарт.

Фармон талабларини бузган аёллар учун жавобгарлик унинг отаси ёки бошқа яқин эркак қариндоши зиммасига тушади. Улар ишдан бўшатиш ёки озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазога тортилади.

Пйни пайтда афғон аёлларининг аксарияти бошларини рўмол билан ўрашади, лекин кўпчилик, айниқса, шаҳарларда юзларини очиқ қолдирадилар.

 

    Бошқа янгиликлар