1

"Бойсун баҳори" якунига етди (фото)

МАДАНИЯТ 08.05.2022, 21:42
"Бойсун баҳори" якунига етди (фото)

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги “Солим Паданг” қишлоғида ўзбек халқимининг кўп асрлик қадрятлари ва анъналарини ўзида тараннум этувчи “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтишини маълум қилгандик. Мазкур фестиваль меҳмонлари учун махсус чартер рейслар ҳам йўлга қўйилганди. Кеча, 7 май куни тадбир аввалида дрон-шоу ҳам бўлиб ўтди. Фестиваль осмонида турли тасвирлар қаторида Ўзбекистон харитаси ва байроғи, миллий қадриятлар акс эттирилди. Шунингдек, шу куни маданият вазири Озодбек Назарбеков таваллуд кунини саҳнада, халқ олдида нишонлади.

Икки кун давом этган халқаро фестиваль бугун ўз якунига етиб, миллий ўйинлар, кураш мусобақалари ғолиблари, ва бахши-оқинлар муносиб тақдирланди. Тантанадан тўғридан-тўғри мухбиримиз Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда.

Қуйида фольклор йўналишида тақдирланганлар билан танишинг:

  • 1 ўрин: “Бойсун” фольклор ансамбли (Сурхондарё вилояти);
  • 2 ўрин: “Жўралар” фольклор ансамбли (Хоразм вилояти);
  • 2 ўрин: “Бибиҳо” фольклор ансамбли (Тожикистон Республикаси);

 

  • 3 ўрин: “Оқ мачит” фольклор ансамбли (Қорақолпоғистон Республикаси);
  • 3 ўрин: “Ибрат” фольклор ансамбли (Қирғизистон Республикаси);
  • 3 ўрин: “Навоий” фольклор ансамбли (Навоий вилояти).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1