АсосийЖАМИЯТ

Мудофаа вазирлиги жамоаси вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган мусобақанинг ғолиби бўлди (фото)

Жорий йилнинг 4 май кунидан бошлаб Мудофаа вазирлиги мутахассис ва хизмат итларини тайёрла...

'Мудофаа вазирлиги жамоаси вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган мусобақанинг ғолиби бўлди (фото)'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 май кунидан бошлаб Мудофаа вазирлиги мутахассис ва хизмат итларини тайёрлаш марказида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ўртасида бўлиб ўтаётган "Дог биатлон" мусобақаси 7 май куни якунига етди.

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мазкур мусобақада Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ҳамда Давлат божхона қўмитаси жамоалари ўз хизмат итлари билан иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг маълум қилишича, мусобақасининг сўнги ҳал қилувчи босқичи — "Дог биатлон эстафета" беллашувларида иштирокчилар 1600 метр масофада жамоа бўлиб, эстафета шартларини бажаришди. 

"Айтиш керакки, мазкур шартни тез ва аниқлик билан бажариш жуда муҳим ҳисобланиб, жамоаларга юқори балл олиш имконини берди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида ИИИ ўрин Миллий гвардия Қўриқлаш хизимати, ИИВ Қоровул қўшинлари, ДХХ "Бургут-1" жамоаларига насиб қилган бўлса, ИИ ўринни ИИВ терма жамоаси эгаллади. Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган "Дог биатлон" мусобақасида Мудофаа вазирлигининг эркаклар ва аёллар жамоалари мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, ўтган йилги натижасини такрорлади",-дея маълумот берилади.

Шунингдек, беллашувда "Дог биатлони якка тартибда югуриш", "300 метрли тўсиқлардан хизмат итлари билан ўтиш", «Ғалабага бўлган кучли иродаси учун", "Дог биатлони 3200 метр масофага якка тартибда югуриш", "Дог биатлон эстафетаси" каби қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланган. Маълум бўлишича, барча номинацияларнинг фахрли ўринларини Мудофаа вазирлиги вакиллари қўлга киритди.

Шундан сўнг ғолибларга диплом, кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилган.

    Бошқа янгиликлар