АсосийСПОРТ

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида ғалаба қозониб, пешқадамга айланиб олди

Англия чемпионатининг 36-турида "Манчестер Сити" клуби ўз майдонида "Ньюкасл"га қарши майд...

'АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида ғалаба қозониб, пешқадамга айланиб олди'ning rasmi

Англия чемпионатининг 36-турида "Манчестер Сити" клуби ўз майдонида "Ньюкасл"га қарши майдонга тушди. 

Голларга бой кечган баҳс "шаҳарликлар"нинг 5:0 ҳисобидаги муваффақияти билан якунланди. Стерлинг дублга эришган бўлса, Лапорт, Родри ва Фоден биттадан тўп киритди. 

Шу тариқа, "Манчестер Сити" яна пешқадамга айланиб олди ва яқин таъқибчиси "Ливерпуль"дан уч очкога ўзиб кетган. 

АПЛ. 36-тур
Манчестер Сити — Ньюкасл 5:0
Голлар: Стерлинг (19, 90+3), Лапорт (38), Родри (61), Фоден (90).

    Бошқа янгиликлар